Четверг, 11.09.2025, 15:59
Приветствую Вас Гость | RSS

Категории раздела
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 125
Форма входа

Каталог статей

Главная » Статьи » Мои статьи

Карнок муъжизаси

                                                                                   Абдусаттор AM И РОВ

ҚАРНОҚ   МЎЪЖИЗАСИ

Тўралар сулоласининг йирик намоёндаларидан бири Уста Қурбон Амир тўра ўғли Қоратоғ ёнбағрида жойлашган қадимий ва бой тарихга эга, сўлим Қарноқ қишлоғида таваллуд топган.

         Фахр билан олқишламоқ лозимки, Қарноқ қишлоқ мактабидан («қишлоқ мактаби» сўзини алоҳида илтифот билан таъкидлайман) 50 га яқин фан доктори, фан номзоди. таниқли илм-фан арбоблари етишиб чикди. Қарноқ ,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Яқубов, ёзувчилар Суннатилла Анорбоев,Саъдулла Сиёев ва давлат арбоби Карим Аблуллаев каби зотларни ётказиб берган буюк бешикдир. Бу мўътабар шахслар орасида узоқ йиллар олий таълим муассасаларини бошқарганлар (К.Абдуллаев, С.Ибадуллаев) ҳам бор.

Уста Қурбон ота сухбатида қишлоқ оқсоқоллари, фуқаролар йиғини раислари, хўжалик раислари, мактаб ўқитувчилари, каучук усимликларини етиштирувчи тажриба станцияси русийзабон раҳбарларини тез-тез учратиш мумкин эди. Суҳбат асносида эл-юрт фаровонлиги, қишлоқ ободончилиги, хўжалик юритиш самарадорлиги, янгиликлар яратиш устида мунозаралар қизғин кечарди. Мунозарали учрашувларнинғ амалий натижалари кундалик ҳаётимизда кўзга ташланарди.

Ўзбскистон ҳалқ ёзувчиси Одил Яқубовнинғ айтишича, «Уста Қурбон отада туғма истеъдод бўлган. Донишмандларга ҳос ақл кишининг мағзи тўқ, доно гапларини суҳбатини тинглаш мақсадида мен мактаб сабоқлари тугашини сабрсизлик билан кутардим. Устанинг бири-биридан қизиқарли, жонли суҳбатлари дилимда яратган асарларимда муҳрланиб қолган. Уста Қурбон отани мен Қарноқ элининг бош меъмори деб биламан».

Туркистон шаҳар меҳнаткашлари маданият саройиинг меъморчилик санъати кишиларда яхши таассурот қолдиради. Чунки унинг қурилишида Устанинг иштироки бор. Бош маданият кошонаси ишга тушиш муиосабати билан туман ва шаҳар ҳаёти билан боғлиқ барча масалалар аввал шу масканда халқ муҳокамасидан ўтиб сўнгра амалга татбиқ этилади.

Уста Курбон ота уз касбининг энг мураккаб сирларини ҳам қунт билан ўрганган, ўзлаштирган Ўтган асрнинг 40 йил охирлари, каминанинг талабалик йиллари Самарқандда кечган фарзанд билан дийдорлашиш баҳонасида отам қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд сафарида бўлди. Бир-икки кун Самарқанд шаҳрини айланиб, эски ёдгорликларни хўп томоша қилди. Асрлар изи бор муқаддас обидаларни, биноларнинг ҳар бир тошини, девору гумбазларини, устунларию, бурчак архитектоникасини, жим-жимадор безакларини, ўймакорлик, ганч ишларини, сўнмас буёқларини синчковлик билан назардан ўтказди. Ғишларини силаб кўзларига суртди. Сўнг узоқ ўйлаб, фикр юритиб «болам бу кўркам кошоналарни қуриш учун ишлатилган гил ва бўёқларга ёғли туя сути қўшилган бўлса керак» дедилар.

Отамдан эшитган бу фикр мен учун янгилик эди. Ҳайратландим ва бу сирни кўнглимга тугиб қуйдим. Орадан йиллар ўтди. 80-йил ўрталарида матбуот саҳифасида шу мазмунга яқин маълумотга кўзим тушди. Ўшанда, отам бу гапларни бекордан бекорга айтмаганига яна бир бор амин бўлдим. Унинг шунчаки уста эмас, балки, олим киши бўлганига қайта-қайта имон келтирдим.

Самарқанд сафарига қадар Уста ҳазрат Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини, унинг жойланиш лойиҳаларини, пештоқларини, чор тараф устун, нақшларини. эрталабки қуёш нурида ярқираб турган кўркам гумбаз безакларини қунт билан, такрор такрор ўрганган. Бу устанинг илҳомига-илҳом қўшди, янгиликлар кашф этиши, касбига муҳаббати чандон ортишига сабаб бўлди.

1926     йил. Уста қўли билан Қарноқ қишлоқ даволаш-профилактика
амбулаторияси қуриб ишга туширилди.
Томи тунука, таги пол, кенг ва ёруг
амбулатория 80 йил
давомида одамларга хизмат қилди. Пишиқ ва мустақкам
қурилган боис бу бинодан
ҳамон фойдаланилаяпти.

1927   йил. Ҳозир ҳам фаолият кўрсатаётган Қарноқ қишлоқ мактабининг
биринчи биноси, кейинроқ иккинчи биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ўқувчи сонининг тобора кўпайиши сабабли ўқув ўринларининг етишмовчилиги юзага келди. Вазиятни тўғри англаб етган отам биродари Маткарим сартарош иккиси ўз маблағлари ҳисобидан алоҳида уч хонали шинам бинони қуриб мактаб ихтиёрига топширдилар. Бу хайрли амал усталарнинг ўқув-маърифий жараён, келгуси авлод тақдирига бефарқ эмаслигидан, мактаб ва таълим масалалари уларнинг шахсий муаммоларидек эканидан далолат эди. Йиллар давомида бу ерда қанчадан қанча қишлоқ фарзанди шу жумладан менинг ўзим ҳам савод чиқардим, билим олдим.

Отам темирчилар ҳамкорлигида жамоа хўжалиги ҳисобидан фронт учун бир неча арава ясаб бергани, Қарноқ элининг ғалабага қўшган яна бир ҳиссасидир. Аравалар от-анжоми билан Оренбург шаҳрига етказиб берилгани маълум.

Мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда олиб борилган бу каби ишлар натижаси тсзда кўзга ташланди. Мактаблараро меқнат таълими-тарбияси натижалари бўйича 1935 йил илк бор ўтказилган республика кўрик-танловида Қарноқ мактаби Қозоғистон республикаси бўйича биринчи ўринни эгаллагани ва мактабда меҳнат таълимининг тўғри ташкил этилганидан нишона эди.

Ғолиблик учун берилган 35000 сўмлик (ўша давр учун бу катта пул ҳисобланарди) замонавий дурадгорлик асбоб-ускуналари, жиҳозлари мактаб устахонаси фаолиятинииг янада такомиллашувига хизмат қилди.

Уста Қурбон ота миллий мусиқа асбоблари дутор, танбур, сурнай ясаш қобилияти, санъати билан бошқа дурадгор. қурувчи ҳам касбларидан ажралиб турарди. Уста ўз ижодининг бир қисмини ва кўнглини санъатга бахшида этган эди.

Мусиқа асбобларини яратиш ўта нозик иш. бой тажриба, ўткир зеҳн, санъатга меҳр талаб қилади. Бу сифатлар отамда умр давомида шаклланган. тўпланган, такомиллашган. Соз яратишда узоқ йиллар сояда сақланган қуруқ қизил ёғоч (тут, ёнғоқ, ўрик дарахтлари) танланарди.

Созандалик маҳорати билан бирга, баъзида хиргойи қилиш одати буларди. Завқ билан   ижро  этилаётган   куй  Уста  қалбида  маънавий  ҳис-туйғуларни  жўш  урдираётгани унинг иурли қиёфасида акс этиб турарди. Созандалик маҳоратини аввало фарзандларга намойиш этиши, биринчидан зўр иштиёқ билан ишланган созни синовдан ўтказиш бўлса, иккинчидан толиқишларни бартараф этарди. Мусиқадаги, юксак истеъдод у кишида қандай пайдо бўлган дея хайрон бўлардик ва санъатга бўлгаи чин ихлоси, ҳурмати, қалбининг кенглигидан меҳрининг дарёлигидан. ўз севган ҳунарини, санъат даражасига кўтаргандан бўлса керак, деб фахр қилардик.

Мсхлаҳатини одамлардаи аямаган Уста мактабнинг мусиқа тўгараги чолғу асбобларини беғараз таъмирлаган, ишдан чиққаи мусиқий асбобларга «жон» ато қилган. Мактаб маъмурияти, бадиий тўгарак рахбари. Таниқли мусиқашунос Ҳайдар Низомов  ва тўгарак аъзолари устанинг хайрли ишидан мамнунлигини доим изҳор қиларди.

Қарноқ элининг машқур машшоқлари Абдуғафур ҳофиз, Патта Аминов, Очил Абдужалиловларнинг дутор, танбурлари уста назоратида турган, баъзи бирларини унинг ўзи ясаган.

1916 йил 25 июнда Николай иккинчи Туркистон ўлкасидан эркакларни мардикорликка олиш ҳақида фармон беради. Бу махаллий аҳолининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. Жойларда қўзғолонлар авж олди. Лскин, ғалаёнлар шафқатсизларча бостирилгани тарихдан маълум. Зўравоилик билан қаичадан-қанча хамюртларимиз Россиянинг совуқ ўлкаларига жўнатилгани ҳам ҳақиқат. Жўнаши керак бўлганлар рўйхатида Уста Қурбон Амир тўра ўғлииинг номи ҳам бўлган. Лекин, қарноқликлар бундан қаттиқ норози эканликларини билдириб, устозни ҳимоя қилган. Оқибат, қишлоқ кишиларидан бир қанчасини сафарбарликдан озод қилишга эришган.

Ота-онамиз яратган мевали боғ бизга, фарзандларимизга, невараларимизга ўзининг ширин мевасини бериб келаётган билан ниҳоят файзлидир. Муборак зот бувасини кўриш насиб этмаган бўлсада, улар катта бобосининг боғи меваларидан  орадан   неча   ўн   йиллар  ўтиб  ҳам   баҳраманд  бўлишаяпти.   Доно   халқимиз  боғ яратишда ҳикмат кўп дея бежиз айтмаган.

Отамдан қолган боғда кекса мевали дарахтларнинг ҳануз сақланиб қолгани бизга ота мехрини эслатиб, кўнгилни нурафшон этмоқда. Эндиликда биз боғни янгилашга киришганмиз.

Бугунги кунда инсоният олдида ер шарини қамраб олган гўзал табиатни, атроф-муҳитни асраш, сақлаш, химоя қилишдек долзарб муаммо турибди.

Диёнатли бир қўл табиатни авайлаб асраса, иккинчи қўл табиат неъматларига хиёнат қилади, нобудгарчилик, исрофгарчилик, қирғинга йўл қўяди. Бунга мисоллар етарли.

Уста Қурбон отанинг фаолияти, серқирраликдан иборат. У дурадгор-қурувчилик касбининг бир эмас, бир неча йўналишлари бўйича фаолият юритган улуғ шахс. У Қарноқ дурадгорлик-қурувчилик мактабини яратган. Эндиликда. устознинг бисёр шогирдлари уста Абдурайим, уста Абдуқодир, Неъматилла меъмор, Исматилла — меъмор, уста Иззатилла, уста Икматилла ва бошқалар эл назаридаги Уста Қурбон ота касбининг муносиб давомчиларидир. Улар бино этган иншоатлар, кўркам замонавий уй-жой ва ижод намуналарини кўрганда улар санъатига тасанно айтасан киши.

Уста Қурбон ота Амир тўра уғлининг ҳаётий ва ижодий йўли меҳнатсеварлик ва халққа ватанига сидқидилдан хизмат қилишнинг ёрқин намунасидир. Унинг нурли, пок номи авлодлари ва қишлоқ аҳли қалбида абадий муҳрланиб қолишига шубҳа йўқ.

 

Категория: Мои статьи | Добавил: karnaksity (26.03.2009)
Просмотров: 1538 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Поиск

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz